Free Mp3 and Video Downloader

Ҳоким 30 га яқин фермерни қамаб қўйди

Ozodlik Radiosi 12 Okt 2018 130.259 views
Title Ҳоким 30 га яқин фермерни қамаб қўйди
Uploader Ozodlik Radiosi
Duration 8.57
Type of File Audio (.mp3) and Video (.mp4)
Қашқадарë вилоят, Нишон туманида 7-8 октябрь кунлари ëмғир ëғиши сабабли пахта заводига белгиланган нормани топширмаган 30 га яқин фермер, 10 октябрь куни вилоят ҳокими ўтказган мажлисдан сўнг, туман Ички ишлар бўлимига олиб келинган ва бу ерда 11 октябрь саҳарга қадар оч ҳолда ушлаб турилган.

Туман ҳокимлиги ва ИИБ расмийлари бу хабарни инкор қилмади. Расмийларнинг Озодликка айтишича¸ “белгиланган кунлик пахта нормасини топширмаган¸ даласида бўлмаган фермерлар” ИИБга “суҳбатга олиб келинган ва танбеҳ берилган”.

Озодлик гаплашган нишонлик фермерлар пахта терими қизғин паллага кирган бир пайтда ҳоким¸ прокурор ва ИИБнинг фермерларга зўравонлиги кучайиб кетганидан арз қилди.

Вилоят ҳокими туман ҳокимини¸ туман ҳокими фермерларни...

10 октябрь куни Нишон туман ИИБга олиб кетилган фермерлар орасида Мардон Шайхитдинов ҳам бор.

Айни номдаги фермер хўжалиги раҳбари бўлган Шайхитдиновнинг турмуш ўртоғи Бодомгул Норова 11 октябрь куни Озодликка эрининг Ички ишлар бўлимига олиб кетилиш тафсилотларини ҳикоя қилди.

- 7-8 октябрь кунлари даламизда тераëтган Калий заводи ишчилари пахта термади¸ заводга 1.9 тонна пахта бердик¸ холос. Вилоятдан келган ишчи гуруҳи нима учун бу пахта топширмаган деб дўқ қилганидан кейин эрталаб тўғри даладан Исузуга босиб¸ пахта заводга олиб кетишган. Бу ерда вилоят ҳокими мажлис қилиб¸ туман ҳокими ва прокурорини роса ҳақорат қилган. Мажлис тугаши билан 30 фермерни номма-ном чақириб¸ тўғри Ички ишларга олиб кетган¸ дейди 11 октябрь куни Озодлик билан пахта даласидан гаплашган фермер аëл.
The song of Ҳоким 30 га яқин фермерни қамаб қўйди is just for review only. If you really love this song"Ҳоким 30 га яқин фермерни қамаб қўйди", please buy the original song to support author or singer of this song.



Damar Zaky
About
Ҳоким 30 га яқин фермерни қамаб қўйди - written by Ozodlik Radiosi , durations 8.57, . And has 130.259 views
Related posts

Labels

Behind the template

Hello!, Damar Zaky here, i'm the creator of this template. Maybe this template is just too much simple and not very good, but if you use it, you'll feel the sensation of this template :)
© 2019 AllianceTube. All rights reserved.
Powered by Blogger - Theme designed by Damzaky